19:08, 20 Сентябрь 2024 | GMT +5
Бу йил Қозоғистондаги хорижликларга 1 миллиард тенге жарима солинди
ASTANА. Кazinform – Қозоғистонда йил бошидан буён 63 мингдан ортиқ хорижлик маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда бугун ИИВ Миграция хизмати қўмитаси раиси Аслан Аталиқов маълум қилди.
“Мамлакатимиздаги аксарият хорижликлар қонунга итоаткор фуқаролардир. Лекин қонунни бузаётганлар ҳам бор. Жорий йилда 63 мингдан ортиқ хорижлик маъмурий жавобгарликка тортилди. 1 миллиард тенге жарима белгиланди”, — деди А.Аталиқов Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган матбуот анжуманида.
Унга кўра, 11 минг нафар хорижликнинг вақтинча бўлиш муддати қисқартирилди.