Бу йил Қозоғистондаги 3 та нефтни қайта ишлаш заводи таъмирланади

ASTANA. Кazinform – ҚР Энергетика вазири Болат Ақшолақов вазирликнинг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида мамлакатдаги барча учта нефтни қайта ишлаш заводи жорий йилда таъмирланишини маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

«2022 йилда рекорд миқдорда АИ-92 бензин ва дизель ёқилғиси ишлаб чиқардик. Бундай кўрсаткичга эришишга Чимкент нефтни қайта ишлаш заводини капитал таъмирлаш 2023 йилга кўчирилгани сабаб бўлди. Жорий йилда барча 3 та нефтни қайта ишлаш заводида режали таъмирлаш ишлари олиб борилиши ҳисобга олинса, ишлаб чиқариш ҳажми 13,4 миллион тоннани ташкил этиши кутилмоқда», — деди вазир.

Болат Ақшолақов, шунингдек, Чимкент нефтни қайта ишлаш заводини кенгайтириш бўйича техник-иқтисодий асосларни лойиҳалаш бошланишини маълум қилди.

«Жорий йилда вазирликнинг асосий вазифаси ички бозорни сифатли нефть маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлашдан иборат. Иқтисодиётнинг сифатли ёқилғи-мойлаш материалларига бўлган талабини қондириш мақсадида жорий йилда ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 6 миллион тоннадан 9 миллион тоннага, келгусида эса йилига 12 миллион тоннага етказиш ниятидамиз», — деди вазир.

Фото: brookings.edu

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар