Бу йил Қозоғистонда Нурли ер дастури доирасида 226 та қаватли уй таъмирланади
Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Еркебулан Даулбаев айтиб ўтди.
«Ҳудудларни 2020 йилгача ривожлантириш Давлат дастури (Уй-жой коммунал хўжалигини модернизация қилиш дастури) амалга оширилган 2011-2015 йилларда кўп хонадонли уйларни капитал таъмирлаш учун республика бюджетидан 33,6 миллиард тенге, ҳамда 2 минг 338 та уй-жой таъмирланди. Дастурда назарда тутилган молиялаштириш механизмига мувофиқ таъмирлаш ишлари аввалдан таъмирланган турар-жойлар эгалари ҳисобидан амалга оширилмоқда. 2012-2019 йилларда қайтариладиган маблағлар ҳисобидан 501 та уй-жой 10,3 миллиард тенгега таъмирланди. Шу тарзда кредитлашнинг револвьер механизми ишлайди», — дейди вазирлик раҳбари.
Шунингдек, у 2020-2025 йилларда «Нурли ер» уй-жой коммунал соҳасини ривожлантириш дастури доирасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини бюджетдан кредитлаш механизми доирасида умумий мулк объектларини капитал таъмирлаш учун 30 миллиард тенге миқдорида маблағ ажратиш режалаштирилганини таъкидлади.
«2020-2021 йилларда 520 та кўп қаватли уйни таъмирлаш учун 18,6 миллиард тенге ажратилди. Жорий йилда 226 та кўп хонадонли турар-жой биноларини таъмирлаш учун 11,2 миллиард тенге ажратиш режалаштирилган», — деди Еркебулан Даулбаев.
Қайд этиш жоизки, Инфратузилмани ривожлантириш вазирлигининг Қурилиш ва уй-жой коммунал масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Бауржан Қабдолнинг сўзларига кўра, мамлакатдаги кўп қаватли уйларнинг 90 фоиздан ортиғи хўжалик юритишнинг янги шаклига ўтган.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай