Бу йил Қозоғистонда мактаб битирувчиларининг сўнгги қўнғироғи ўтадими

Биыл мектеп түлектерінің соңғы қоңырауы өте ме
Фото: Мухтор Холдорбеков/Kazinform

ASTANA. Kazinform - Жорий йилда 3,8 миллиондан ортиқ ўқувчи ўқув йилини якунлайди, уларнинг 186 минг нафари мактаб битирувчиларидир. Сўнгги қўнғироқ маросими бўйича Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизмати тушунтириш берди.

“Ҳудудларда юзага келган сув тошқини билан боғлиқ вазият ҳамда 25 май дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан 24 май куни барча мактабларда 2023-2024 ўқув йили якуни бўйича синф соати ташкил этилади. У ерда синф раҳбарлари ўқувчилар билан биргаликда ўтган ўқув йилини сарҳисоб қилади”, - дейди Таълим-маориф вазирлиги Тарбиявий ишлар ва қўшимча таълим департаменти директор ўринбосари Қарлиғаш Қурманбекова.

Хабарга кўра, жорий ўқув йили 34 ҳафтадан иборат бўлиб, мактаб 25 майда тугайди. Шунингдек, вазирликдан маълум қилинишича, барча имтиҳонлар якунлангандан сўнг (12-15 июн кунлари) 11-(12-синф) битирувчиларига аттестатларни топшириш ва «Алтын белгімен» билан тақдирлаш маросими ўтказилади.

“9-11-синф битирувчиларининг хавфсизлигини таъминлаш ва имтиҳонларга сифатли тайёргарлик кўриш мақсадида пул йиғиш, тантанали тадбирлар, зиёфатлар уюштириш, кўчаларда автомашиналарда юриш тақиқланади”, — дейилади вазирлик хабарида.

Сўнгги хабарлар