Бу йил Қозоғистонда мактаб битирувчиларининг 4 фоизи «Алтын белгі»га эга бўлди

Битирувчилар
Фото: Мухтор Холдорбеков/ Kazinform

ASTANА. Кazinform — Жорий йилда 7420 нафар битирувчи «Алтын белгі»га(Олтин медаль маъносида) сазовор бўлди. Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазирлиги хабар берди.

2024 йилда 11 синфни 186 минг нафар ўқувчи битирди.

Улардан 7420 нафари «Алтын белгі» билан тақдирланган.

13 минг 727 нафар битирувчи эса умумий ўрта таълим тўғрисидаги аъло аттестатга эга бўлди.

Асосий Миллий ягона тест бошлангандан буён тест синовлари 164 минг марта топширилган.

Улар орасида битирувчиларнинг 74 фоизи - қозоқ тили, 26 фоизи - рус тили, 115 нафар ўқувчи - инглиз тилида тест синовларини топширган.

Миллий ягона тест бошланганидан бери 76 фоизи ўқувчи ОТМларга кириш баллини тўплаган. Ўртача балл - 68 балл.

Энг юқори балл - 138 балл.

266 ўқувчи 130 баллдан юқори балл тўплади.

Сўнгги хабарлар