Бу йил Қозоғистонда ўқитувчиларнинг иш ҳақини ошириш учун бюджетдан 1,2 триллион тенге ажратилди

Унинг 121,5 миллиард тенгеси мактабгача таълим муассасалари ўқитувчиларига, 1,04 триллион тенгеси ўрта таълим муассасаларига, 39,8 миллиард тенгеси техник ва касб-ҳунар таълими муассасаларига йўналтирилди.
2020 ва 2022 йилларни солиштирадиган бўлсак, ўқитувчиларнинг иш ҳақини ошириш ва уларга устама тўлаш учун республика бюджетидан ажратилаётган маблағ 3 баробарга ошган.
«Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига кўра, 2020 йил январ ойидан бошлаб ўқитувчиларнинг иш ҳақи ҳар йили 25 фоизга оширилмоқда. 2021-2022 йилларнинг январ ойида уларнинг маоши ҳам яна 25 фоизга ошди. Шунга кўра, йилдан-йилга таълим ташкилотлари ходимлари, яъни педагоглар, мактаб ва коллежлар ўқитувчилари, шунингдек, қўшимча таълим тизими мутахассислари иш ҳақини оширишга йўналтирилаётган маблағлар ҳажми ҳам ортиб бормоқда. Шунингдек, улар малака тоифаси (лавозим маошининг 30 фоизидан 50 фоизигача), магистратура, фанларни инглиз тилида ўргатиш, дафтарни текшириш, синф раҳбарлиги ва мураббийлик хизматлари учун қўшимча тўлов олади», — деди ҚР Таълим-маориф вазирлиги Бюджет режалаштириш департаменти директори Ғалимжан Молдаш.