Бу йил Қозоғистонда картошка майдонлари кенгайтирилди

None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йилда картошка майдонлари, дастлабки маълумотларга кўра, 198,9 минг гектарни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 1,9 фоизга кўпдир, дея хабар беради Kazinform Energyprom.kzга таяниб.

Энг юқори кўрсаткичлар 31,5 минг гектар Шимолий Қозоғистон вилоятида қайд этилган. Кучли учликка, шунингдек, Алмати (26,1 минг га, минус 35,8%) ва Павлодар (24,9 минг га, плюс 22,4%) вилоятлари ҳам кирди.

Жорий йилнинг июл ойида Қозоғистон Республикасида бир килограмм картошканинг нархи ўртача 1 кг учун 182 тенгени ташкил этди - бу ўтган йилга нисбатан 4,2 фоизга кўп.

Атирау вилояти аҳолиси картошка нархининг энг кўп ўсишини ҳис қилдилар: ҳудудда нарх бирданига 43% га қимматлашган. Бундан ташқари, Манғистау (плюс 21,6%) ва Қостанай (плюс 20%) вилоятларида ҳам сезиларли даражада картошка нархи ошган.

Мамлакатнинг 17 вилоятидан 8 тасида картошка таннархи арзонлашди. Нархнинг ўтган йилнинг июлига нисбатан энг сезиларли пасайиши Шарқий Қозоғистон вилоятида қайд этилган: 13,9 фоиз.

Қозоғистон Республикасининг йирик шаҳарлари орасида бир килограмм картошканинг энг юқори нархи Ақтау (255 тенге), Атирау (224 тенге) ва пойтахтда (204 тенге), энг паст нархи эса Қарағандида (137 тенге) қайд этилган.

Жорий йилнинг биринчи чорагида Қозоғистонда аҳоли жон бошига ўртача картошка истеъмоли 11,4 килограммни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 1,3 фоизга кам.

Қозоғистонда бўлажак картошка йиғим-терими ўтган йилги ҳажмдан ошиши мумкин. Ички бозор учун зарур бўлган 2 миллион тоннанинг 300 минг тоннага яқини ортиқча бўлади. Кутилаётган ортиқча маҳсулот тўлиқ экспорт қилиниши кўзда тутилган. Деҳқонлар картошкани омбордан ҳатто килограммини 80 тенгедан сотишлари ҳам мумкин.

Сўнгги хабарлар