Бу йил Қозоғистонда қандай янги халқаро рейслар очилади

ASTANA. Kazinform — 2026 йилда Осиё, Яқин Шарқ ва Европага янги халқаро ҳаво йўналишларини очиш ва баъзи йўналишларни қайта тиклаш режалаштирилган.

Грузовой самолет разбился в штате Кентукки
Фото: Pexels

Бу ҳақда ҚР Туризм ва спорт вазирлиги расмий сўровимизга жавобан маълум қилди.

“LOT Polish Airlines авиакомпанияси Алмати — Варшава (Польша) йўналиши бўйича рейсларни йўлга қўяди. Бундан ташқари, Air Arabia ва Royal Jordanian авиакомпаниялари мос равишда Алмати — Даммам (Саудия Арабистони) ва Алмати — Амман (Иордания) йўналишларида рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Lufthansa эса Алмати ва Астанадан Франкфурт-Майнга (Германия) рейсларни қайта тиклайди”, — дейилади хабарда.

Маҳаллий авиакомпаниялар ҳам янги рейсларни йўлга қўяди.

“SCAT Airlines авиакомпанияси Чимкент — Бишкек (Қирғизистон), Чимкент — Новосибирск ва Чимкент — Санкт-Петербург (Россия), шунингдек, Чимкент — Тель-Авив (Исроил) йўналишларида янги рейсларни йўлга қўяди”, — дейилади расмий жавобда.

Air Astana авиакомпанияси Алмати ва Астана — Салалаҳ (Уммон), Алмати — Даламан (Туркия), Алмати ва Астана — Ларнака (Кипр), Астана — Гуанчжоу (Хитой), Алмати — Шанхай (Хитой) йўналишларида рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, 2026 йилда Алмати — Токио (Япония) йўналиши бўйича рейс очиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

“FlyArystan авиакомпанияси Алмати — Самарқанд (Ўзбекистон), Ақтау — Урумчи (Хитой) ва Алмати — Сиань (Хитой) йўналишларида янги рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда”, — дейилади хабарда.

Шу билан бирга, ҚР Транспорт вазирлиги Фуқаро авиацияси қўмитаси маълумотларига кўра, ҳозирда Қозоғистондан 135 та йўналиш бўйича 30 та мамлакатга халқаро ҳаво қатнови йўлга қўйилган. Парвозларнинг умумий частотаси ҳафтасига 626 тани ташкил этади.

Халқаро ҳаво қатновлари йўлга қўйилган мамлакатлар қаторига Россия, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Грузия, Беларусь, Озарбайжон, БАА, Саудия Арабистони, Қатар, Эрон, Уммон, Миср, Қувайт, Жанубий Корея, Хитой, Ҳиндистон, Вьетнам, Таиланд, Мўғулистон, Камбоджа, Малайзия, Мальдив ороллари, Шри-Ланка, Туркия, Буюк Британия, Германия, Италия, Нидерландия, Польша ва Чехия киради.

Сўнгги хабарлар