Бу йил Қозоғистонда қанча хорижлик даволанди

ASTANA. Kazinform – 2023 йилнинг биринчи чорагида 565 нафар хорижлик мамлакат тиббиёт муассасаларида даволанди. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Соғлиқни сақлаш ахборот тизимлари маълумотларига кўра, 2022 йилда мамлакатимиз тиббиёт ташкилотларида 3970 нафар (хорижлик) бемор даволанган. Уларнинг 93 фоизига (3 298 нафарига) шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилди, 17 фоизига (672 нафар) режали тиббий ёрдам кўрсатилди», - дейилади вазирлик томонидан берилган расмий сўровга жавобан.

Вазирлик маълумотларига кўра, 2021 йилда мамлакат тиббиёт ташкилотлари томонидан 4847 нафар хорижлик фуқаролар, шу жумладан 4320 нафари шошилинч ва 527 нафари режали даволанган.

«2023 йилнинг биринчи чорагида мамлакатимиз тиббиёт ташкилотларида 565 нафар хорижлик, шу жумладан 463 нафари шошилинч, 102 нафари режали даволанди», - дейилади вазирлик хабарида.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар