Бу йил Қозоғистонда қанча ғалла йиғиб олинади - вазирнинг жавоби
«Биз бу йил тахминан 18-18,5 миллион тонна ғалла етиштиришни режалаштирмоқдамиз», - деди у.
Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири биринчи ўринбосари Айдарбек Сапаровнинг таъкидлашича, ғалла экиш ва парваришлашга бу йил кўплаб омиллар таъсир қилмоқда.
«Шу сабабли, давлат томонидан бериладиган субсидиялар, арзон дизель ёқилғиси билан таъминлаш, кредит бериш каби зарур шарт-шароитлар яратилди ва ҳамма муаммолар ўз вақтида ҳал қилинди. Бундан ташқари, «Оддий нарсалар иқтисоди» дастури доирасида қўшимча 100 миллиард танга ажратилади. Яхши ҳосил олиш учун биринчи навбатда агротехнологияга риоя қилиш керак. Агротехнология, биринчи навбатда, юқори сифатли уруғлар, ўғитлар ва техника. Бу масалаларнинг барчаси юқори даражада ҳал қилинмоқда», - деди биринчи вазир ўринбосари.
Муаллиф: Марлан Жиембай