Бу йил Қозоғистонда ишлаб чиқарилган дизел ёқилғиси ҳажми 5 миллион тоннадан ошади

None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири Болат Ақшолақов 2022 йилда дизел ёқилғиси ишлаб чиқариш прогнозини маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform.
«2020 йилни ҳисобга олмаганда, дизел ёқилғиси ишлаб чиқариш йилдан-йилга изчил ошиб бормоқда. Ички бозорни зарур ҳажмдаги нефт маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида нефтни қайта ишлаш ва ёқилғи-мойлаш материаллари ишлаб чиқариш кўпайтирилди – 2022 йилга дизел ёқилғиси ишлаб чиқариш прогнози 5,2 миллион тоннани ташкил этади»

, — деди Болат Ақшолақов.

Унинг сўзларига кўра, бу 2021 йилга нисбатан 300 минг тонна, 2020 йилга нисбатан 640 минг тоннага кўпдир.

«Жорий йилнинг 8 ойи якунларига кўра, дизел ёқилғиси ишлаб чиқариш 3,53 миллион тоннани ташкил этди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 259 минг тоннага кўпдир»

, — дея қўшимча қилди вазир.

Сўнгги хабарлар