Бу йил Қозоғистонда хорижликлар учун қанча таълим грантлари ажратилди

ASTANA. Kazinform – ҚР Фан ва олий таълим вазирлиги чет эл фуқаролари ва Қозоғистон фуқароси бўлмаган қозоқ миллатига мансуб шахслар учун танлов натижаларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги вазирлик матбуот хизматига таяниб.

Казахский язык будут преподавать в вузах по-новому
Фото: freepik.com

2019 йилдан бери ҳар йили амалга оширилаётган дастур 2024 йилда Қозоғистоннинг етакчи олий таълим муассасаларида ўқиш учун 550 та грант ўринларини тақдим этди.

Грант дастури Қозоғистон ва бошқа давлатлар ўртасидаги таълим соҳасидаги алоқаларни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлашга қаратилган. 2024 йилда 83 мамлакатдан 11 293 та ариза келиб тушган.

Ажратилган 550 та грант ўринларидан:

  • бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 490 ўрин ажратилди,
  • 50 ўрин - магистратура учун,
  • 10 ўрин - докторантура учун.

Эксперт комиссияси аъзолари билан ўтказилган суҳбат натижаларига кўра стипендия олувчиларни танлаш бўйича танлов комиссияси кўриб чиқиш учун қуйидагилар қабул қилинди:

  • «Докторантурага» 56 нафар;
  • «Магистратурага» 286 нафар;
  • “Бакалавриатга” 1914 нафар абитуриент.

Танлов юқори академик кўрсаткичлар, барча талаб қилинадиган ҳужжатларнинг мавжудлиги ва танловнинг барча босқичларини муваффақиятли якунлаш асосида амалга оширилди.

Грант эгаларининг асосий ва захира рўйхатлари сайтда эълон қилинади.

Сўнгги хабарлар