Бу йил Қозоғистонда ғалла майдонларининг 70 фоизи яхши ҳолатда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Бу йил ғалла экинларининг 70 фоизи яхши ҳолатда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев бугун Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform.
«Жорий йилнинг қулай шароитлари далалар ҳолатига ижобий таъсир кўрсатди. Масалан, вилоят ҳокимликларининг тезкор маълумотларига кўра, ғалла экинларининг 70 фоизи яхши, 28,8 фоизи эса қониқарли ҳолатда. Бугун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари барча зарур техникани тайёрлаб, ҳосилни йиғиб олишга киришди. Умуман олганда, республикада 147 минг 700 трактор, 38 минг 100 ғалла ўриш комбайнлари, 13 минг 300 дона преслаш машинаси, 73 минг 400 дона йиғим-терим тракторлари мавжуд»

, — деди вазир.

Унга кўра, Давлат раҳбари топшириғи ижроси доирасида «Яшил тараққиёт» акциядорлик жамияти маблағлари ҳисобидан қишлоқ хўжалиги техникаси учун имтиёзли кредитлар ажратилиши ишлаб чиқилган. Кредит бериш ишлари бошланди.

«Чегирмали лизингга 40 миллиард тенгега яқин маблағ йўналтирилди. Жорий йилнинг 5 августидан бошлаб «ҚазАгроҚаржы» акциядорлик жамиятининг барча филиалларида мазкур дастурда иштирок этиш учун аризалар қабул қилинади. Бугунги кунга қадар 16,9 миллион тенгега 306 та ариза қабул қилинган. Иш давом этмоқда»

, - деди Ербол Қарашўкеев.

Сўнгги хабарлар
telegram