Бу йил Қозоғистонда фитр садақаси 535 тенге этиб белгиланди

None
ASTANA. Кazinform — Бу йил фитр садақаси 535 тенге этиб белгиланди. Бу ҳақда Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, Бош муфтий Науризбай ҳожи Тағанули маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Бу йилги фитр садақаси бир киши учун 535 тенге этиб белгиланди. фитр садақаси миқдори бутун мамлакат бўйлаб икки килограмм уннинг умумий нархидан келиб чиқиб белгиланди. Фитр садақасини хурмо ва майиз нархида бериш мумкин», - деди Бош муфтий.

Унинг айтишича, шариатимизга кўра, Рамазон ойида рўза тутиш вояга етган, ақли соғ ҳар бир мусулмон учун фарздир.

«Аммо йўловчилар, касал ёки соғлиги заиф кишилар касаллик асоратидан қўрқсалар, рўза тутишни кейинга қолдиришлари мумкин. Шунингдек, ҳомиладор ва эмизикли аёллар ҳам вақтинча рўза тутмасликлари мумкин», - деди Науризбай ҳожи Тағанули.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Рамазон ойи 23 мартдан бошланади. Муқаддас Лайлатул Қадр 17 апрелдан 18 апрелга ўтар кечаси. 21 апрель – Рамазон ҳайитининг биринчи куни.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар
telegram