Бу йил Қозоғистонда энг узун автомобиль туннели фойдаланишга топширилади

шақпақ асуы
Фото: Көлік министрлігі

ASTANA. Kazinform - Ҳукумат йиғилишида ҚР Транспорт вазири Марат Қарабаев жорий йилда қайси йўллар таъмирланишини маълум қилди.

“Мамлакат ғарбида узунлиги 368 км бўлган “Атирау – Астрахань” (272 км) ва “Ақтўбе – Қандиағаш” (96 км) лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бугунги кунда 60 километри фойдаланишга топширилди.

102 км асфальт ётқизиш ишлари якунланди. 206 км.да асфальтнинг пастки қатлами ётқизилиши давом эттириляпти. Лойиҳага 450 та йўл техникаси ва 600 киши сафарбар этилган. Умуман олганда, бу иншоотлар йил охиригача тўлиқ ишга тушади”, - деди Марат Қарабаев.

Вазир таъмирлаш ишлари жорий йилда якунланишини таъкидлади.

“Биринчидан, Туркистон вилояти Шақпақ бобо довонида Қозоғистондаги энг узун автомобиль туннели (840 м.) июль ойида фойдаланишга топширилади. Туннелнинг очилиши ҳайдовчиларга қиш мавсумида тўсиқсиз юриш имконини беради.

Иккинчидан, Алмати агломерацияси учун транзит аҳамиятга эга бўлган 6 километр узунликдаги Шамалған станциясида автомобиль чорраҳаси сентябрь ойида ишга туширилади.

Учинчидан, мамлакатимизнинг марказий ва шимолий ҳудудларини “Ғарбий Хитой-Ғарбий Европа” йўлаги билан боғловчи 262 километрлик Мерке-Бурилбайтал автомобиль йўли фойдаланишга топширилади”, - деди у.

Марат Қарабаевнинг айтишича, Шарқий Қозоғистондаги Буқтирма сув омбори орқали ўтадиган 1300 метрлик кўприк қурилишини жорий йилда якунлаш режалаштирилган.

"Бешинчидан. Ғарбий Қозоғистоннинг чекка қисмидаги Бокей Ўрда сайёҳлик зонасини ривожлантириш мақсадида жорий йил охиригача 245 километрлик “Казталовка-Жанибек” ва “Онеге-Бисен-Сайқин” автомобиль йўлларида капитал таъмирлаш ишлари якунланади”, - деди вазир.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар