Бу йил Қозоғистонда 950 мингга яқин киши иш билан таъминланади

None
ASTANА. Кazinform – ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги йил охиригача 950 мингга яқин кишини иш билан таъминлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ўринбосари Олжас Ордабаев Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Ҳудудий бандлик хариталари йил бошида тасдиқланган. Худди шу харита бўйича 950 мингга яқин кишини иш билан таъминлаш режалаштирилган. Уларнинг 231,3 минг нафари имтиёзли иш ўринларига, 341 ,8 минг нафари Давлат раҳбарининг «10 минг аҳолига - 100 иш ўрни» ташаббуси доирасида, 320,4 минг нафари иш берувчилар томонидан таклиф этилган бўш иш ўринларига жойлаштирилади», — деди вазир ўринбосари..

Унга кўра, қайд этилган ҳудудларда 117 мингдан ортиқ фуқаро иш билан таъминланган.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар
telegram