Бу йил Қозоғистонда 400 минг нафарга яқин болалар боғча билан хайрлашиб, мактабга боради

ASTANА. Кazinform - Жорий йилда мактабгача таълим муассасаларидан 396 093 нафар болалар мактабга боради. Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазирлиги хабар берди.

Бу йил Қозоғистонда 400 минг нафарга яқин болалар боғча билан хайрлашиб, мактабга боради
Фото: Мақсат Шағирбаев/Kazinform

Қозоғистонда 11,5 минг мактабгача таълим муассасаси фаолият юритади, уларда 1 миллиондан ортиқ болалар бор.

Жорий йилда 396 минг 93 нафар бола мактабгача таълим муассасаларини тамомлайди.

Болаларнинг мактабгача таълим хизматларидан тенг фойдаланишини таъминлаш мақсадида жорий йил бошида 10,3 минг ўринга мўлжалланган 149 та мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

Йил охиригача 77 минг 400 та ўринга эга янги муассасалар ишга туширилади.

Сўнгги хабарлар