17:51, 31 Август 2023 | GMT +6
Бу йил Қозоғистонда 382 минг бола биринчи синфга боради
ASTANA. Kazinform – 1 сентябрда 382 мингга яқин бола илк бор мактабга қадам қўяди ва уларнинг деярли 70 фоизи давлат тилида ўқиш ниятини билдирди, деб хабар беради Kazinform.
Биринчи синф ўқувчиларининг энг кўп сони Алмати шаҳри, Туркистон ва Алмати вилоятларида қайд этилган.
Болаларни қозоқ тилида ўқитиладиган синфларга қабул қилишнинг энг юқори кўрсаткичи Чимкент шаҳри, Туркистон ва Алмати вилоятларида кузатиляпти.
Янги ўқув йилида 11-синф ўқувчилари сони ҳам рекорд кўрсаткичга – 188 минг 900 нафарга етди.
Умуман олганда, 2023-2024 ўқув йилида мактабларда қарийб 3,9 миллион қозоғистонлик таълим олади.
55 минг бола ўқув йилини янги мактабда бошлайди.
2023 йил охиригача 132 минг ўринли янги таълим муассасалари фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Республикада жами 7700 та ўрта таълим ташкилоти мавжуд.