Бу йил Қозоғистон ОТМлари қатор рейтингларда энг яхшилар қаторидан жой олди

None
ASTANA. Кazinform – QS рейтинг агентлигининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Сергей Христолюбов мамлакатдаги олий таълим муассасалари рейтинги ҳақида гапирди, дея хабар беради Кazinform.

Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги маълумотларига кўра, Болония жараёни мониторинг гуруҳи вакиллари иштирокида бўлиб ўтган Марказий Осиё ОТМлари ректорлари конференциясида Сергей Христолюбов Қозоғистон олий ўқув муассасалари 2022 йилда турли рейтингларда муваффақиятга эришганини маълум қилди.

«Биз биламизки, ҳозир дунёнинг энг яхши университетларининг асосий рейтингида Қозоғистоннинг 16 та ОТМ бор. Бу Қозоғистон таълим тизими тарихидаги мутлақ рекорддир. Энг яхши университетларнинг минтақавий рейтингига Қозоғистоннинг 33 та олий ўқув муассасаси киритилган. Бу Қозоғистон олий таълим тарихидаги энг юқори рейтинг ҳисобланади. Айрим фанлар бўйича 6 та университет энг яхши университетлар рейтингига кирди. Энг яхши талаба шаҳарлари рейтингига Қозоғистоннинг икки шаҳри – Алмати ва Астана кирди. Шу муносабат билан талабалар ўқишни истаган ва яхши кўрадиган 105 та шаҳардан иккитаси Қозоғистонда жойлашган», — деди минтақавий директор.

Сўнгги хабарлар