Бу йил Қостанайда иш ҳақи миқдори 23 фоизга ошди

ASTANA. Kazinform – Қостанай вилояти ҳокими Қумар Ақсақалов вилоятнинг 5 ойлик ижтимоий-иқтисодий ривожланиши тўғрисидаги ҳисоботини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Йил бошидан буён қисқа муддатли иқтисодий кўрсаткич 3,4 фоизга, ўртача ойлик иш ҳақи 23 фоизга ошди. Асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар 38,1 фоизга, ишлаб чиқариш 21,8 фоизга, транспорт 8,9 фоизга, қурилиш 6,7 ​​ фоизга, қишлоқ хўжалиги 4,1 фоизга, уй-жой қурилиши ва савдо 3,5 фоизга ўсиши таъминланди», – деди Қ. Ақсақалов Марказий коммуникациялар хизматида.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, Қостанай вилоятида 1,5 йилдан бери саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми пасаймоқда.

«Ҳозир биз вазиятни барқарорлаштириб, ишлаб чиқариш ҳажмини босқичма-босқич оширяпмиз. Шундай қилиб, саноат ҳажми 2,6 фоизга ошиб, 1,1 триллион тенгега етди. Қайта ишлаш саноатида ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши машинасозлик ишлаб чиқаришни 41 фоизга, тайёр металл маҳсулотлари 12,2 фоизга, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 17,3 фоизга, ичимликлар ишлаб чиқаришни 13,6 фоизга ошириш ҳисобига таъминланди. Енгил ва юк машиналари, тракторлар, ғалла ўриш комбайнлари, қандолат маҳсулотлари, ёғ, гўшт, сут, колбаса маҳсулотлари, ун ишлаб чиқариш кўпайтирилди», – деди Қумар Ақсақалов.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар