Бу йил қиш илиқ бўлади - Қазгидромет
“Қазгидромет” РДК жорий қиш мавсуми учун об-ҳаво прогнозини тақдим этди, деб хабар беради Кazinform.

“Бу йил қиш Қозоғистонда ўзига хос илиқ бўлади. Бундай қиш 20 йилдан ортиқ бўлмаган. Бироқ, бу умуман аномалия эмас. Мавсумий об-ҳаво прогнозига кўра, 2023-2024 йиллар қиши 2001-2002 йиллардаги қиш сценарийсига тўғри келади. Яъни, ёғингарчилик меъёрга яқин ёки ундан ҳам кўпроқ бўлади”, – дея таъкидлайди Қазгидромет.
Муассаса маълумотларига кўра, совуқ даврда Атлантика океани минтақаларидан иссиқ ва нам ҳаво массалари республика ҳудудида тез-тез ҳаракатланиши кутилмоқда. Келгуси қишда Қозоғистон ҳудудида ҳарорат фони 1-2 даражага юқори бўлиши прогноз қилинмоқда. Фақат декабрь ойида Қозоғистоннинг аксарият қисмида ҳаво ҳарорати иқлим меъёрида, шимолий ва шарқий ҳудудларида эса меъёрдан бир даража паст бўлиши кутилмоқда.