Бу йил Қарағанди вилоятида қанча қорамол харид қилинди
Аппарат кенгашида чорвачилик соҳасини ривожлантириш бўйича қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Асқар Санаубаров маъруза қилди.
Маълумотларга кўра, тўрт ойда вилоятда 94,4 минг тонна сут, 26,3 минг тонна гўшт, 221 миллион дона тухум етиштирилган.
Асқар Санаубаров фермер хўжаликларида чорва моллари, жумладан, наслдор ҳайвонлар сони кўпайиб бораётганини таъкидлади.
Бунга Агрокредит корпорацияси орқали давлат томонидан кўрсатилаётган ёрдам кўмаклашяпти. Жорий йилда 1742 бош қорамол ва 2316 бош от харид қилинди.
«Генетик трансформация ва селекцияни рағбатлантириш йўли билан наслли қорамолларнинг солиштирма салмоғини ошириш бўйича ишлар изчил давом эттириляпти. 2026 йилгача чорвачилик соҳасида 1350 та иш ўрни яратиш билан 43 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.
Жорий йилда уларнинг 10 таси ҳаётга татбиқ этиляпти: олтита репродуктор ва тўртта чорвачилик комплекси ташкил этилади.
Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги лойиҳалари ижтимоий-тадбиркорлик корпорацияси ҳисобидан молиялаштирилади, ушбу механизм бўйича иккита товар-сут фермаси қурилиши режалаштирилган», - деди Асқар Санаубаров.
Келгусидаги ем-хашак йиғиш ишлари ҳақида ҳам сўз юритилди.
Вилоятда чорвачилик тармоғини 1,9 миллион тонна пичан билан таъминлаш зарур. Бундан ташқари, вилоятда ем-хашак экинлари майдони кўпайди.
Муаллиф: Агата Мухамеджанова