Бу йил инфляцияни 2 баробарга камайтириш керак – ҚР Бош вазири

None
ASTANА. Каzinform – Стратегик инвесторларни жалб қилиш ишларини кучайтириш керак. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Бош вазир Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Каzinform мухбири.

«Инвестициялар бўйича глобал рақобатда стратегик инвесторларни жалб қилиш ишларини кучайтириш зарур. Инвесторларнинг ҳар бири билан бевосита иш олиб бориш ва музокараларнинг ҳар бир босқичини назорат қилиш зарур», — деди Бош вазир.

Ҳукумат раҳбари вазирлик ва вилоятлар ҳокимликлари бу борадаги ишларни фаол давом эттириши зарурлигини таъкидлади.

«Бизнинг олдимизда турган энг муҳим вазифалардан бири нарх-наво ўсишини тўхтатишдир. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида сўнгги 6 ойда йиллик инфляция даражаси 14,6 фоизгача камайди. Ваҳоланки, бу йил инфляцияни 2 баробарга камайтириш керак. Бу барчамиздан келишилган ва тизимли ишлашни талаб қилади. Савдо вазирлиги тегишли давлат органлари билан биргаликда инфляция даражасини режалаштирилган қийматгача камайтириш чораларини кўриши керак», — деди Алихан Смаилов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар