Бу йил ғалла ҳосили ўртача йиллик кўрсаткичдан юқори бўлиши керак – ҚР Бош вазири

NUR-SULTAN. Kazinform - Бу йилги ғалла ҳосили ўртача йиллик кўрсаткичдан юқори бўлиши керак. Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов йиғим-терим ишларини иложи борича сифатли бажаришни талаб қилди, дея хабар беради Kazinform.
None
None
«Ҳукумат томонидан молиявий ва моддий-техник таъминот бўйича барча зарур чоралар кўрилди. Энди фақат ишлаш қолади. Бу йил прогнозга кўра ғалла ҳосилдорлиги ўртача йиллик кўрсаткичдан юқори бўлиши керак»

, — деди Алихан Смаилов Ҳукумат йиғилишида.

Ҳукумат раҳбари шу муносабат билан йиғим-теримни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ҳокимликларнинг асосий вазифаси эканини алоҳида таъкидлади.

«Элеваторлар донни қабул қилиш ва сақлашга тайёр бўлишини таъминлаш муҳим. Шу билан бирга, Қишлоқ хўжалиги, Индустрия вазирликлари, «Қозоғистон темир йўли» миллий компанияси вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда вагонлар ва моддий-техника таъминоти масалаларини ҳал қилсин»

, — деди Ҳукумат раҳбари.

Алихан Смаиловнинг сўзларига кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Озиқ-овқат контракт корпорацияси» билан ҳамкорликда қиш мавсумида деҳқон ва фермер хўжаликлари эҳтиёжларини қондириш учун ем-хашак захирасини ўз вақтида тайёрлаш, уларнинг нархи барқарор бўлишини таъминлаш чораларини кўриши зарур.


Сўнгги хабарлар