Бу йил ChatGPT чати қозоқ тилида ишга туширилади

ASTANА. Кazinform - Чатни қозоқ тилида юритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Жаслан Мадиев маълум қилди.

Бу йил ChatGPT  чати қозоқ тилида ишга туширилади
Фото: Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги

“Албатта, бу жуда муҳим лойиҳа. Қозоқ тилида катта тил модели бўлган QazLLM номли лойиҳани амалга оширмоқдамиз. Ҳозирда Назарбоев университети билан бу йўналишда ишлаяпмиз. Биз токенларни йиғяпмиз, ҳозирда 6 миллиардга яқин токен йиғилган. Мақсадимиз йил охиригача 100 миллиард токен йиғишдир. Биринчи варианти шу йилнинг декабрь ойида чоп ишга туширилишини кутяпмиз”, — деди Жаслан Мадиев вазирликда ўтказилган матбуот анжуманида.

Бу йил ChatGPT  чати қозоқ тилида ишга туширилади
Фото: Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг феврал ойида Қозоғистонда ChatGPT чатига муқобил чат яратилиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар