13:58, 01 Декабрь 2022 | GMT +5
Бу йил Астанада 187 мингдан ортиқ одамга бепул дори-дармон тарқатилди
ASTANA. Kazinform - Астанадаги 187 530 нафар бемор жорий йилнинг ўн ойида 13 миллиард тенгелик бепул дори воситалари билан таъминланди. Бу ҳақда «Ижтимоий тиббий суғурта жамғармаси» пойтахт филиали директори Нурлибек Қабдиқапаров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«1 ноябр ҳолатига кўра, Астана шаҳрида 187 530 нафар беморга 13 миллиард 36 миллион тенгега бепул дори-дармон ва тиббий буюмлар етказиб берилди. Улар орасида ИТСЖ тизимида дори воситалари билан даволанаётган болалар ҳам бор»
, - дейди Нурлибек Қабдиқапаров.
Унга кўра, келаси йилги бепул дори воситалари етказиб берилгунга қадар тиббиёт буюмлари билан узлуксиз таъминлаш учун қўшимча аризалар кўриб чиқилмоқда.
Муаллиф: Алихан Асқар