Бу йил 6 ойда Қозоғистонга 3,1 миллион сайёҳ келди

ASTANA. Kazinform - Жорий йил январь-июнь ойларида Қозоғистонга 3,1 миллион сайёҳ келди. Бу ҳақда Туризм индустрияси қўмитаси Инвестицияларни жалб этиш ва рағбатлантириш бошқармаси бош эксперти Ақмарал Менлибек маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«2023 йилнинг биринчи ярмида мамлакатдаги жойлаштириш объектлари сайёҳларга 98 миллиард тенгега хизмат кўрсатди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 45 фоизга кўпдир. Ўтган йил январь-июнь ойлари оралиғида мамлакатдаги жойлаштириш объектлари сайёҳларга 67 миллиард тенгелик хизмат кўрсатди. Агар пандемиядан олдинги давр билан солиштирадиган бўлсак, бу кўрсаткичнинг ўсиши деярли 2 баробарга тенг. Йилнинг биринчи ярмида жойлаштириш воситаларидан фойдаланган сайёҳлар сони 3,1 миллион кишига етди. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг 6 ойидагига нисбатан 400 минг сайёҳга кўпдир. Пандемиягача бўлган даражадан эса 1 миллион кишига кўп», - деди Ақмарал Менлибек Туризм ва спорт вазирлигининг Telegram-каналида.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар