Бу йил 4 минг қозоғистонлик ҳожи бўлади

«Бу йил 4 минг нафар ҳамюртимиз Ҳаж зиёратига борди. Ўзим ҳам, Ҳудо ҳоҳласа ҳажга бориш ниятим бор. Бу иш билан 18та сайёҳлик компанияси шуғулланади. Мана шу 4000 нафар юртдошимиз ҳажга эсон-омон бориб, қайтсин», - деди ҚМДБ раиси.
Шунингдек, бош муфтий Қурбон ҳайитида чорва нархи ошиши ҳақида ўз фикрини билдирди.
«Қурбон ҳайити куни мол сотувчи харидорга қийинчилик туғдирмаса, уни имкон қадар қўллаб-қувватласа, барака топади. Шундай экан, қурбонлик чоғида мол савдоси билан шуғулланувчи одамлардан имкон қадар савоб олишга ҳаракат қилинглар, дердим. Сотувчи ҳам қилинган қурбонлик савобига шерик бўлиши мумкин. Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси жорий йилни «Ислом ва эзгу жамият йили» деб эълон қилди. Шунинг учун шуни айтмоқчиманки, барчамиз ўзимизни эзгулик йўлида тарбиялайлик. Чорва сотган ҳам, мол олган ҳам, қурбонлик қилган ҳам, қурбонлик учун гўшт берган ҳам, ҳатто қурбонликдан гўшт олган ҳам эзгуликка эргашиши керак», – дейди Науризбай ҳожи Тағанули.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай