Бу йил 4 миллион тонна ғалла сотишимиз керак – ҚР Савдо ва интеграция вазири

ASTANА. Кazinform – Жорий йилда мамлакатимиз 4 миллион тоннагача ғалла экспорт қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республиекаси Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None

Пойтахтда бўлиб ўтган Қозоғистон-Тожикистон бизнес-форуми доирасида ОАВ вакиллари Бош вазир ўринбосаридан жорий йилда қанча тонна ғалла экспорт қилишни режалаштираётгани ҳақида сўради.

«3-4 тонна сотишимиз керак. Бу аниқ», - деб жавоб берди Серик Жуманғарин.

Бундан ташқари, у маҳсулотларни, биринчи навбатда, агросаноат маҳсулотларини сотишнинг янги йўналишларини ишлаб чиқиш режалаштирилаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон Афғонистон билан Туркманистон орқали қирғоқбўйи йўналишларини очиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон орқали иккита бекатдан фойдаланиш режалаштирилган.

«Биз ҳозирда Дарбаза-Мақтаарал темир йўлини қурмоқдамиз. Мен у ерда яқинда бўлганман. Бу мамлакат ва минтақа тараққиётига туртки бўлиб, бошқа йўналишларни ҳам диверсификация қилади. Сариағаш тармоғининг юкламаси жуда катта. Дарбаза-Мақтаарал тармоғи эса Ўзбекистонга бошқа йўл билан, кейин эса Тожикистонга бирлашишга имкон беради. Йўл 2025 йилда қурилади», — деди Бош вазир ўринбосари.

Серик Жуманғаринга кўра, Қозоғистон ва Ўзбекистон тенг асосда музокара олиб бормоқда. Зеро, ҳар икки давлат ҳам юк транзитидан манфаатдор.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар