Бу йил 13 мингдан ортиқ этник қозоқ ватандош мақомини олди
«2022 йил 1 октябр ҳолатига кўра, 13362 этник қозоқ ўз тарихий Ватанига қайтиб, ватандош мақомига эга бўлди. 1991 йилдан бери республикага жами 1 млн 101,2 минг этник қозоқ қайтиб келди», - дейилади хабарда.
Жорий йилда Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярмидан кўпи (68,7 фоизи) Ўзбекистондан, 10 фоизи - Хитойдан, 7,9 фоизи - Туркманистондан, 4,6 фоизи - Мўғулистондан, 8,8 фоизи бошқа давлатлардан келган. Улар, асосан, Алмати (29,9%), Манғистау (16,7%), Туркистон (9%) ва Жамбил (6,5%) вилоятларида, шунингдек, Астана (7,8%), Чимкент (7,3%) ва Алмати (5,8%) шаҳарларида жойлашдилар.
«Жорий йилнинг 1 октябр ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги этник ватандошлар сони 58,9 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшга етмаганлар 27,5 фоизни, нафақаҳўрлар 13,7 фоизни ташкил этади.
Маълумот даражасига кўра, меҳнатга лаёқатли ватандошларнинг 13,2 фоизи олий маълумотли, 38,9 фоизи ўрта касб-ҳунар маълумотига эга, 46 фоизи умумий ўрта маълумотли, 1,8 фоизи маълумотга эга эмас.