Бу йил 1-синфга кириш учун қозоғистонликлардан 270 мингдан ортиқ ариза келиб тушди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда 1-синфга ҳужжатларни қабул қилиш 2024 йил 31 августга қадар давом этади, деб хабар беради Kazinform ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Бугунги кунга қадар 275 177 та мурожаат келиб тушган. Ақмола, Алмати, Жетису, Павлодар вилоятларида ўқувчиларни биринчи синфга қабул қилиш 100 фоизга бажарилди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2024 йил 31 декабрга қадар 6 ёшга тўладиган болалар сони 370 минг нафардан ошиб, уларнинг биринчи синфга бориши учун тўлиқ имконият яратилади.
Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида хизматлар кўрсатиш тўлиқ автоматлаштирилган. Болаларнинг ота-оналари ва қонуний вакиллари ўз аризаларини еgov.kz электрон порталида, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот тизимлари орқали юборишлари мумкин.
Биринчи синфга 6 ёшдан бошлаб болалар ота-оналарнинг ёки боланинг қонуний вакилининг илтимосига биноан қабул қилинади. Аризалар душанбадан жумагача қабул қилинади, дам олиш кунлари ва байрамлар бундан мустасно.