09:31, 26 Май 2025 | GMT +5
Бу ҳафтада Президент иштирокида қандай тадбирлар ўтказилади
ASTANA. Kazinform — Ақорда жорий ҳафтада Президент Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида қандай тадбирлар ўтказилишини маълум қилди.
- 28-29 май кунлари Қозоғистонга Руанда Президенти Поль Кагаме расмий ташриф билан келади. Ташриф давомида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилади ва қатор ҳужжатлар имзоланади.
- 28 майда Германия Федератив Республикаси Бундесрат раиси Анке Релингер билан учрашув бўлиб ўтади.
- 28-29 май кунлари Шимолий Македония Президенти Гордана Силяновская-Давкова амалий ташриф билан бўлади.
- 28-29 май кунлари Астанага Хорватия Бош вазири Андрей Пленкович амалий ташриф билан келади.
- 29 майда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Астана халқаро форумида (AIF) иштирок этади ҳамда расмий делегациялар раҳбарлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва компаниялар раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказади.
- 30 майда Италия Бош вазири Жоржа Мелони расмий ташриф билан Қозоғистонга келади. Шу куни минтақа Давлат раҳбарлари иштирокида биринчи “Марказий Осиё – Италия” саммити бўлиб ўтади.
- 31 майда Президент Сиёсий қатағон ва очарчилик қурбонларини хотирлаш кунига бағишланган тадбирда иштирок этади.