Бу ҳафта қозоғистонлик спортчиларни қандай мусобақалар кутмоқда

ASTANА. Кazinform — 24 февралдан 2 мартгача қозоғистонлик спортчиларни қандай мусобақалар кутаётгани маълум бўлди.

Бу ҳафта қозоғистонлик спортчиларни қандай мусобақалар кутмоқда
Фото: Спортни ривожлантириш дирекцияси матбуот хизмати

ҚР Спорт қўмитасидан маълум қилишларича, ушбу ҳафтада қозоғистонлик спортчилар бир қатор муҳим мусобақаларда иштирок этиб, ўз маҳоратларини намойиш этишлари мумкин бўлади.

Аниқроқ айтганда, чанғида трамплиндан сакраш бўйича жаҳон чемпионати 24 февралдан 9 мартгача бўлиб ўтади. Унда тўрт нафар қозоғистонлик спортчи юрт шарафини ҳимоя қилади. Ушбу мусобақа Норвегиянинг Тронхейм шаҳрида бўлиб ўтади.

24 февралдан 3 мартгача Венгриянинг Дебрецен шаҳрида фигурали учиш бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Жаҳон чемпионатида мамлакат терма жамоасидан икки нафар спортчи иштирок этади.

23 февралдан 7 мартга қадар Швециянинг Эстерсунд шаҳрида биатлон бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Чемпионатда 11 нафар қозоғистонлик спортчи баҳс олиб боради.

24-28 февраль кунлари спорт ва жанговар самбо бўйича Қозоғистон чемпионати бўлиб ўтади. Ақтау шаҳрида бўлиб ўтадиган ички чемпионатда 17 вилоятдан 110 нафар спортчи иштирок этиши режалаштирилган.

25—28 февраль кунлари Астана шаҳрида қўл жанги бўйича мамлакат чемпионати бўлиб ўтади. Чемпионатда мамлакатнинг барча вилоятларидан 400 нафар спортчи иштирок этиши кутилмоқда.

Шорт-трек бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати машъаласи 26 февралдан 2 мартга қадар ёқилади. Канаданинг Калгари шаҳрида бўлиб ўтадиган нуфузли мусобақада мамлакат шарафини саккиз нафар спортчи ҳимоя қилади.

26-27 февраль кунлари эркин кураш бўйича Muhamet Malo халқаро рейтинг турнири бўлиб ўтади. Албания пойтахти Тирана шаҳрида бўлиб ўтадиган турнирда Қозоғистон терма жамоасидан 10 нафар полвон юрт шарафини ҳимоя қилади.

26 февралдан 4 мартгача Франция пойтахти Парижда бадиий сузиш бўйича Жаҳон кубоги (1-босқич) бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада Қозоғистондан 9 нафар спортчи иштирок этади.

26-28 февраль кунлари Астана шаҳрида армрестлинг бўйича Қозоғистон чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада 17 вилоятдан 300 нафар спортчи иштирок этади.

28 февралдан 6 мартга қадар Италиянинг Тарвизио шаҳрида чанғи спорти бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда мамлакат шарафини икки нафар спортчи ҳимоя қилади.

1-3 март кунлари Германиянинг Оберхоф шаҳрида чанғида трамплиндан сакраш бўйича FIS кубоги бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада тўрт нафар қозоғистонлик спортчи баҳс олиб боради.

1-7 март кунлари Чимкент шаҳрида камондан отиш бўйича мамлакат чемпионати бўлиб ўтади. Ички чемпионатда ҳар бир вилоятдан 60 нафардан спортчи иштирок этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик камончилар Бангкокда учта кумуш медални қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар