Брюссельдаги турар-жой биносида ёнғин содир бўлди ва 130 киши эвакуация қилинди
ASTANA. Kazinform – Чоршанба куни соат 00:10да Бельгия пойтахти ўт ўчириш хизматига Chaussée d'Anvers кўчасидаги уйда ёнғин чиққани ҳақида хабар келиб тушди.
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, ёнғин 10 қаватли уйнинг 3-қаватидаги хонадонда бошланган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, аланга дарҳол 4 ва 5-қаватларни қамраб олган.
Фавқулодда вазиятлар хизмати полиция ёрдамида 130 га яқин уй аҳолисини эвакуация қилди. Қолган фуқаролардан ўз хонадонларида қолишлари сўралган.
Қутқарувчилар ёнғинни ўчиришга бир соатча вақт кетди. Фуқаролик мудофаасининг охирги машинаси эрталаб соат 4:00 атрофида воқеа жойидан чиқиб кетди.
Қутқарув операцияси давомида бир полициячи жароҳат олди, тўққиз киши енгил заҳарланиш белгилари билан касалхоналарга эвакуация қилинди, улар орасида болалар ҳам бор.