Брюсселда «тусау кесер» бўлиб ўтди - фоторепортаж

BRUSSEL. Kazinform – Қозоқ халқининг энг муҳим анъаналаридан бири бу «тусау кесу». Боланинг келажаги осон ва ёруғ бўлиши учун оёқларига ип боғлаб, пичоқ билан кесилади. Қозоғистоннинг Бельгиядаги элчихонаси ҳам қозоғистонликлар ва хорижлик меҳмонлар учун ана шундай анъанани ўтказди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Наврўз байрами» арафасида Қозоғистон элчихонасида Бельгияда яшовчи қозоғистонликлар, маҳаллий аҳоли учун миллий маросим ўтказишга қарор қилинди. Кичик ҳамюртимиз Қасим Исқақов яқинда бир ёшга тўлди. Унинг ота-онаси Қозоғистон Республикасининг Бельгиядаги консули Данияр Исқақов ва рафиқаси Зарема Исқақова мухбиримизга тадбирдан фоторепортаж тақдим этишга рози бўлди. Элчихонага меҳмонлар, жумладан, юртдошларимиз, маҳаллий аҳоли вакиллари ташриф буюришди. Ушбу тадбирда иштирок этиш учун боланинг бобоси ва бувиси Қозоғистондан келган. Ипни кесиш фахрий миссиясини ҚР Бельгиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Марғулан Баймуханнан сўрашди.

Қозоғистон дипломати меҳмонларга қадимий анъана ва унинг аҳамияти ҳақида сўзлаб берди. Кейин Қасимни табриклаб, ҳаётида улкан муваффақиятлар тилади. Анъанага кўра, боланинг олдига бир нечта нарсалар қўйилган. Улардан бирини танлаб, ҳаёт йўлини танлайди, деб ишонилади.

Қозоғистонлик ёш фуқаро спорт тўпини танлади. Меҳмонлар қозоқ миллий таомидан татиб кўрди ва суҳбатлашди.




Сўнгги хабарлар