Брюсселда Middle Corridor ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

Туркманистоннинг Бельгиядаги элчихонасида “Туркманистон денгиз ва дарё йўллари” агентлиги ташқи иқтисодий алоқалар ва логистика бўлими бошлиғи Шатлиқ Гарабеков ва элчи Сапар Пальванов билан европалик экспертларнинг учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

Перспективы развития Middle Corridor обсудили в Брюсселе
Фото: видеодан кадр

Учрашувда Туркманистон вакиллари европалик экспертларга Ўрта коридор (Middle corridor) транспорт йўналиши истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.

Ш.Гарабеков Туркманбоши денгиз порти тақдимотини ўтказди ва денгиз бандаргоҳининг тижорат режалари ҳақида гапирди.

Европа Иттифоқи экспертлари ва Туркманистон вакиллари биргаликда “Ўрта каридор” Европа ва Осиё ўртасидаги жуда машҳур ва долзарб йўналиш эканлигини муҳокама қилдилар ва бир овоздан фикр билдирдилар.

Бундан ташқари, Ш.Гарабеков Туркманистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик ҳақида гапирди.

Сўнгги хабарлар