Брюссельда ҚР-ЕИ ҳамкорлик қўмитасининг савдо конфигурациясидаги йиғилиши бўлиб ўтди

В Брюсселе прошло заседание Комитета сотрудничества РК - ЕС в торговой конфигурации
Фото: ҚР Савдо ва интеграция вазирлиги

Учрашувда Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги савдо ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради Kazinform.

Брюссельда Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири ўринбосари Қайрат Тўребаев ҳамда Европа комиссиясининг савдо бўйича Бош директорати раҳбари вазифасини бажарувчи Леон Делваух раислигида Гибрид форматда ҚР-ЕИ савдо ҳамкорлиги қўмитасининг 7-йиғилиши бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди: савдо ва инвестицион ривожланиш тенденциялари; Ready4Trade Central Asia лойиҳасини амалга ошириш; санитария ва фитосанитария чоралари, шу жумладан Европа Иттифоқи бозорига етказиб бериладиган Қозоғистон товарлари турларини кенгайтириш; экспорт қилувчи корхоналар рўйхати; Европа Иттифоқида касалликларни минтақавийлаштириш чораларини тан олиш.

Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва метрология соҳасида ўзаро ҳамкорлик муҳимлиги қайд этилди.

Қозоғистоннинг Бельгиядаги элчиси Марғулан Баймухан тадбир якунларини қуйидагича изоҳлади:

“Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Ҳар йили биз европалик шериклар билан савдо ҳамкорлигида бизни яқинлаштирадиган масалалар устида ишлаймиз. Албатта, бу ерда мазкур шартномани амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади.

Ҳамкорлигимизнинг савдо шартлари, фитосанитария, техник масалалар, стандартлаштириш, метрология ҳақида ҳам гаплашамиз.

Биз ҳамкорлигимизнинг устувор йўналишларига, жумладан, икки томон қонунчилигидаги ўзгаришларни муҳокама қилишга тўхталамиз. Умуман олганда, устувор масалалар, хусусан, ноёб тупроқ металлари соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилмоқда. Бундай учрашувлар, шубҳасиз, ҳар икки томон учун ҳам фойдали”, – деди қозоғистонлик дипломат.

Сўнгги хабарлар