Брюсселда Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарларининг навбатдан ташқари саммити бўлиб ўтади

None
None
BRUSSELS. Kazinform - Бугун Брюсселда Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарларининг навбатдан ташқари саммити бўлиб ўтади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель тартиб бўйича Европа Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарларига тегишли таклифнома юборди.

«Чегараларни ўзгартириш учун куч ишлатиш ва мажбурлашга ХХI асрда ўрин йўқ. Муҳими, биз ҳамжиҳат ва қатъиятли бўлиб, жамоавий ёндашув ва ҳаракатларимизни биргаликда белгилаймиз. Шунинг учун мен сизни 24 феврал, пайшанба куни Брюсселда бўлиб ўтадиган ва соат 20:00да бошланадиган Европа Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишига шахсан таклиф қилмоқчиман», — деди Ш.Мишель ўз мурожаатида.

Сўнгги хабарлар
telegram