Брюссель марказида отишма юз берди
BRÚSSEL. Kazinform – Сўнгги уч кун ичида Бельгия пойтахтида ўқотар қуролдан фойдаланиш билан боғлиқ иккинчи ҳодиса содир бўлди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

Сешанба куни соат 14:00 да номаълум шахслар Сент-Жил коммунасидаги Жак-Франк майдонида қуролдан бир неча марта ўқ узган ва Андерлехт ҳудудига қочишга уринган.
Полициянинг маълум қилишича, улар уч киши бўлган ва ўқ отиш сабаблари номаълум. Яхшиямки ҳеч ким жабрланмади.
Бироқ қувиш чоғида гумонланувчилар бир аёлни уриб юборган. Кейин уларнинг машинаси деворга урилган ва гумондорлар машинани ташлаб, полициядан қочишда давом этган.
Ҳозирча улар ҳибсга олинмаган, дейди Сент-Жил мэри Жан Спинетте.
Бельгия матбуотининг ёзишича, отишма содир бўлган ҳудуд бу ерда гиёҳванд моддаларни ноқонуний сотиш билан "машҳур".
Бундан ташқари, бу Брюсселнинг ушбу ҳудудида содир бўлган иккинчи отишмадир.
Якшанба куни ҳам худди шундай воқеа содир бўлиб, икки киши отиб ўлдирилган ва яраланган.