“Brussels Airlines” авиакомпаниясининг борткузатувчилари иш ташлаш ниятида
“Brussels Airlines” авиакомпанияси борткузатувчилари 1-3 декабрь кунлари иш ташлашади, деб хабар беради Кazinform.

Борткузатувчилар жамоаси вакиллари 23 ноябрдан кучга кирган муддатсиз иш ташлаш эълон қилишди. Авиакомпания ходимлари айрим жамоавий битимларга риоя қилинмаслигини қоралаб, 2020 йилдаги қайта қуриш жараёнида эришилган иш ҳақи келишувлари ўз кучида қолганидан афсусда эканликларини билдиришди.
Бельгия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, қайта қуриш жараёнида 4 мингга яқин кишидан қарийб 1 минг киши компанияни тарк этишга мажбур бўлган.
"Brussels Airlines” авиакомпанияси раҳбариятининг талаблар рўйхати бўйича жавоби мутлақо қониқарли эмас, биз борткузатувчиларни 1, 2 ва 3 декабрь кунлари иш ташлашга чақирамиз", - деди Бельгиядаги энг йирик «CNE» касаба уюшмаси вакили Дидье Леббе.