13:41, 20 Май 2023 | GMT +5
British Telecom 55 мингга яқин иш ўринларини қисқартиради
ASTANA. Kazinform – Британия телекоммуникация гиганти British Telecom ўн йиллик охирига қадар иш ўринларини 40 мингдан 55 мингга қисқартириш режасини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform Euronews агентлигига таяниб.

Харажатларни камайтириш чораси компанияни ёшартириш ва ишчи кучини оптималлаштиришга қаратилган.
Айни пайтда British Telecomда 130 000 га яқин ходим ишлайди.
Бош директор Филипп Янсен компания келажаги ёрқинроқ бўлишини ваъда қилган ва касаба уюшмалари бу ҳаракатдан норози.
Йўқотилган иш ўринларининг бешдан бир қисмини сунъий интеллектга алмаштириш режалаштирилган.