Британиянинг машҳур журналида Қозоғистон ҳақида мақола чоп этилди
Мақола номидан кўриниб турибдики, муаллифлар Алмати, Бурабай, Астана, Манғистау, Туркистон, Шарқий Қозоғистон ва Улитаунинг гўзал табиатини батафсил тасвирлаб берадилар. Шу билан бирга, Қозоғистон дунёдаги кам баҳоланган сайёҳлик йўналишларидан бири деб номланади.
Муаллифларнинг таъкидлашича, Қозоғистон сайёрамизнинг тўққизинчи йирик давлати сифатида ажойиб манзараларга бой. Баланд тоғлардан шўр булоқларгача, тиниқ кўллардан зич ўрмонларгача, замонавий архитектурадан қадимий аҳоли пунктларигача.
«Ўтган ҳафтада Қозоғистон Ҳиндистондан келган сайёҳлар учун энг яхши трендли йўналиш сифатида эътироф этилди. Бундан олдин Қозоғистон машҳур Curly Tales сайтига кўра арзон дам олиш бўйича ТОП-10 давлат қаторига кирган. Жаҳон нашрлари Қозоғистонга эътибор қаратиб, сайёҳларга Қозоғистонга боришни тавсия қилаётгани қувонарлидир. Маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар учун шароит яратиш борасидаги ишларни давом эттирамиз», - деди вазир ўринбосари Ержан Еркинбаев.
Фото: www.cntraveller.com