Британиялик қутқарувчи Ла-Манш бўйлаб сузиш чоғида ғойиб бўлди

LONDON. Кazinform - Дадли шаҳрида яшовчи 42 ёшли британиялик қутқарувчи Иэн Хьюз Ла-Манш бўйлаб сузиш чоғида ғойиб бўлди, дея хабар беради Кazinform BBCга таяниб.
None
Фото: Iain Hughes

Дадлилик Иэн Хьюз 20 июнь, сешанба куни Дуврадан сузишни бошлади ва унга қайиқда ёрдам жамоаси ҳамроҳлик қилди. Ҳарбий вертолётлар, денгиз флоти ва патруль катерлари иштирокидаги қидирувлар ҳозирча ҳеч қандай натижа бермаган.

Икки ҳафта олдин Иэн ижтимоий тармоқларда об-ҳаво ноқулайлиги сабабли сузиш вақти ўзгартирилганини эълон қилди.

«Қутқарувчиларимиздан бири Иэн Хьюз хайрия мақсадида Ла-Манш бўйлаб сузишга уриниб, бедарак йўқолганини қайғу билан тасдиқлаймиз», - деди Уэст-Мидлендс ёнғин департаменти матбуот баёнотида.

Икки фарзанднинг отаси Иэн Хьюз 19 ёшидан бери ўт ўчириш бўлимида ишлайди. У техник қутқарув бўлими ходими бўлган.

«Франция ва Бельгия ҳарбий вертолётлари, шунингдек, денгиз флоти ва полиция патруль катерлари иштирокидаги қидирув ҳаракатларига қарамай, Иэннинг қаерда эканлиги номаълумлигича қолмоқда», — дейилади ўт ўчириш департаменти баёнотида.

Ла-Манш каналининг энг тор нуқтасида кенглиги 34 километрни ташкил қилади. Унинг кесишиши сузувчиларнинг 7 соатдан 27 соатгача вақтини олади.

Иэн Хьюз ўзининг сузиши билан Британия юрак жамғармаси, санитария тез ёрдами ва Мидлендс ёнғин бригадаси учун 21,000 фунт стерлинг йиғишни режалаштирган.

20 июнь, сешанба куни Минтақавий кузатув ва қутқарув операциялари марказига (CROSS) Иэн Хьюзнинг бедарак йўқолганлиги ҳақида хабар берилган. Марказ қидирув учун Франция ва Бельгия ҳарбий-денгиз кучларининг вертолётларини, шунингдек, Франция денгиз патрулини жўнатди.


Сўнгги хабарлар