Британиялик аёл 102 ёшини парашютда сакраб нишонлади

Британиялик аёл 102 ёшини парашютда сакраб нишонлади
Фото : UK Parachuting

“Telegraph” газетаси ёзишича, Буюк Британияда яшайдиган 102 ёшли Иккинчи жаҳон уруши фахрийси 7 минг метр баландликда учаётган самолётдан парашютда ташлаган мамлакатнинг энг кекса аёлидир, деб ёзади ЎзА.

Онахон таъкидлашича, сакраш чоғи бошда бироз қўрқув сезган. Кейин парвоз давомида эса ўзини яхши ҳис этган.

Аёлнинг турмуш ўртоғи уруш йиллари десантчи эди, ўзи ҳам ҳарбий денгиз кучларида аёллардан ташкил топган ёрдамчи гуруҳда хизмат қилган.

Газета қўшимча қилишича, у 100 ёшини “Формула-1” пойгаси йўлагида “Ferrari” автомобилини соатига 200 километр тезликда ҳайдаб нишонлаган экан.

Сўнгги хабарлар
telegram