12:43, 08 Ноябрь 2023 | GMT +5
Британияда 250 йил аввал ёзилган хатлар топилди
Ўнлаб мактублар аёллар ва оналар томонидан юборилган.
1758 йилда Бордодан Квебекга сузиб кетаётган "Галатея" кемаси инглизлар томонидан қўлга олинган.
“Булар дипломатлар, зодагонлар ёки буржуазия вакилларининг расмий мактублари эмас, оддий одамларнинг мактублари эканлигини дарҳол англадим. Юрагим тез ура бошлади. Бу ҳақиқатан ҳам ўзгача дунё эканлигини дарҳол англадим. Бу тарихчи сифатида бошдан кечирган энг кучли туйғу”, – дейди Кембриж университети тарих профессори Рено Морьё.
Мактублар XVII аср охиридаги одамларнинг кундалик ҳаётини очиб беради.
Уларнинг бирида она ўғлидан хабар йўқлигидан ранжиса, иккинчисида хотин эрига абадий содиқ қолишга қасамёд қилган.
Хат жўнатувчиларнинг баъзилари яқинларини кўрмасдан вафот этган.