Британия ҳукумати Гулнора Каримованинг мулкини мусодара қилди

ASTANA. Kazinform – Британия ҳукумати Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримовнинг қизининг мулкини мусодара қилди, дея хабар беради Kazinform Deusche Welle агентлигига таяниб.
None
Фото: pexels.com

Лондон суди Гулнора Каримованинг ноқонуний ишлаб топган пуллари эвазига кўчмас мулк сотиб олганини исботлади. Шундай қилиб, унинг Лондоннинг нуфузли тумани Белгравиядаги иккита квартираси ва Сурреф графлигидаги шахсий қароргоҳи мусодара қилинди. Мулкларнинг қиймати 20 миллион фунт ёки 25 миллион доллардан ошади.

Лондон суди Гулнора Каримованинг мол-мулкини мусодара қилиш ҳақидаги сўровни 2018 йилдан бери кўриб чиқмоқда. Британия расмийларига кўра, Каримова телекоммуникация компанияларидан Ўзбекистон бозорига киришда ёрдам бериш эвазига пора кўринишида юзлаб миллион доллар олган.

Нашр маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг собиқ президентининг қизига алоқадор Швейцария, Франция, АҚШ ва бошқа мамлакатлардаги активларининг умумий миқдори 1,4 миллиард долларга баҳоланмоқда. Ўзбекистон ҳукумати унинг бир қисмини қайтариб олишга ҳаракат қиляпти.

Г. Каримова Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи. У мамлакатни 1991 йилда мустақилликка эришгандан то 2016 йилда вафотигача бошқарган. 2015 йилда Г. Каримова коррупция билан боғлиқ жиноят учун беш йилга озодликдан маҳрум этилди. 2017 йилда Тошкент суди уни бошқа иш бўйича 10 йилга, 2020 йилда эса учинчи иш бўйича 13 йилга озодликдан маҳрум этган. Ҳибсга олинишидан олдин Каримова Ўзбекистондаги энг нуфузли шахслардан бири бўлган ва отасининг ўрнига мамлакат президенти бўлиши кутилган эди.

Сўнгги хабарлар