Британия Россиядан ёқилғи импортини тўхтатди

LONDON. Кazinform - Расмий маълумотларга кўра, июн ойида Буюк Британия ўз тарихида биринчи марта Россиядан ёқилғи импорт қилмаган, деб хабар беради Кazinform BBC Newsга таяниб.
None
None

Россия Федерациясидан ёқилғи импорти 100 фоизга ёки 499 миллион фунт стерлингга камайди. Халқаро энергетика агентлиги маълумотларига кўра, 2021 йилда Буюк Британия ўз газининг тахминан 4 фоизини ва нефтнинг 11 фоизини Россиядан импорт қилган.

Британия импорт қилинадиган газнинг умумий миқдорини камайтирмади, балки Россия газини бошқа етказиб берувчилар билан алмаштирди.

Миллий статистика бошқармаси маълумотларига кўра, июн ойида Россиядан товарлар импорти ҳам 33 миллион фунт стерлинггача қисқарди, бу 1997 йил январидан бери энг паст кўрсаткичдир.

Июн ойига қадар Россияга кўпгина товарлар экспорти ҳам сезиларли даражада камайди, машина ва транспорт ускуналари сотуви 91,3 фоизга камайиб, 118 миллион фунт стерлингни ташкил қилди.

Умуман олганда, Россияга экспорт ўтган йилга нисбатан деярли 70 фоизга қисқариб, 168 миллион фунт стерлингни ташкил этди.

Бир оз ўсган ягона маҳсулот кимёвий моддалар бўлди, бу рухсат этилмаган дори-дармонлар ва фармацевтика маҳсулотлари экспортининг кўпайиши билан боғлиқ.


Сўнгги хабарлар