Британия ресторанларидан биридаги таомдан марварид чиқди
ASTANA. Kazinform – Британиялик эркак ресторанда ўзи буюртма қилган мидиядан (моллюска тури) марварид топиб, уни севгилисига совға қилди. Бу ҳақда ВВС хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, жуфтлик аёлнинг туғилган кунини нишонлаш учун ресторанга борган. Эркак буюртма қилинган денгиз овқатларидан бирини еяётганида оғзида қаттиқ нарсани сезган ва унинг кичик марварид тоши экани маълум бўлган. Шундан сўнг, эркак уни ўзи билан келган аёлга совға қилган.
“Мен ўз вақтида мидия ва шунга ўхшаш денгиз овқатларини кўп истеъмол қилганман ва бундай ҳолат ҳеч қачон бўлмаган. Google да унинг қанчалик камёб нарса экани ҳақида қидирдим ва менимча, бу 10 000 тадан битта ҳолатда юз беради”, – деди аёл.
Маълум бўлишича, жуфтлик ташриф буюрган ресторанда ҳар ҳафта 25 кг мидия сотилади, бироқ ўша куни биринчи марта унинг ичидан марварид чиққан.