Британия паспорт назоратига муқобил йўл топди

“The Times” нашрининг маълум қилишича, Буюк Британия ҳукумати йўловчилар паспорти назорати ўрнига аэропортлардаги чегара ўтиш жойларида юзни таниш тизимини жорий қилишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги ЎзАга таяниб.

Британия паспорт назоратига муқобил йўл топди
Фото: ЎзА

– Британияга келаётган йўловчилар чегарада паспортларини кўрсатишлари шарт эмас. Аэропортларда шахсни юздан таниб олиш илғор тизимидан фойдаланган ҳолда мамлакатга киришга рухсат берувчи янги электрон тизим жорий этилади, - дейилади мақолада.

Қайд этилишича, қироллик аэропортларида янги тизимнинг илк синовлари шу йилдан бошланади.

Британия чегара қўшинлари раҳбари Фил Дуглас нашрга берган интервьюсида янгиликдан мақсад “ақлли чегара” яратиш эканлигини айтди.

Сўнгги хабарлар