Британия музейи ходими тилла тақинчоқларни йўқотгани учун ишдан бўшатилган

LONDON. Kazinform - Лондондаги Британия музейи ходими бир қанча экспонатлар ғойиб бўлгач, ишдан бўшатилди. Полиция тергов ишларини олиб бормоқда, дея хабар беради Кazinform BBCга таяниб.
None
Фото: wikipedia.org

Йўқолган экспонатлар орасида тилла тақинчоқлар ва ярим қимматбаҳо тошлардан ясалган ашёлар бор эди.

Музей ходими сўзларига кўра, милоддан аввалги XV асрдан эрамизнинг XIX асригача бўлган буюмларнинг ҳеч бири яқинда намойиш этилмаган. Аксарият ашёлар музей омборида, асосан, илмий ишлар учун сақланган.

Британия музейи директори Хартвиг Фишернинг айтишича, музей коллекциядан йўқолган нарсаларни топиш учун бор кучини сарфлайди. Унинг сўзларига кўра, музей сақланаётган барча ашёларнинг хавфсизлигини таъминлашга жуда жиддий ёндашади ва бу ноодатий ҳодиса.

Музей аллақачон хавфсизлик чораларини кучайтирган. Ходимлар ва экспертлар нима етишмаётгани, бузилгани ва ўғирлангани ҳақида ҳисобот тузишга киришди. Ишдан бўшатилган ходимга нисбатан қонуний чоралар кўрилади.

Пойтахт полициясининг Иқтисодий жиноятларга қарши кураш бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Музей шунингдек, мустақил хавфсизлик текширувини бошлади.

Лондондаги Британия музейи Буюк Британиянинг асосий тарихий ва археологик музейидир.


Сўнгги хабарлар